ФУҚАРОЛАР_ҚАБУЛИ
Бугун Қўшкўпир туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими Эгамов Бобурбек Давлатназарович навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабулда 39 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг асосий қисми бандлик, ер ажратиш, кредит олиш, уй-жой таъминоти, моддий ёрдам, электр энергияси ва кадастр билан боғлиқ масалалар хусусида бўлди.
Мурожаатларнинг кўпчилиги шу ернинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, аксариятининг ечими юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати