ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ

Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Эгамов Бобурбек Давлатназарович навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабулда 43 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг асосий қисми  ер ажратиш, кредит олиш, уй-жой таъминоти, моддий ёрдам, бандлик ва электр энергияси билан боғлиқ масалалар хусусида бўлди.

Мурожаатларнинг кўпчилиги шу ернинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, аксариятининг ечими юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари