ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
Қўшкўпир туманида фуқаролар муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш, аҳолини қийнаётган масалаларни биргаликда ҳал этиш мақсадида туман сектор раҳбарлари томонидан фуқаролар қабули ўтказилмоқда.
Хусусан, бугун туман сектор раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда 40 тадан ортиқ мурожаатлар тингланди.
Қабул жараёнида мурожаатлар ҳал этилиши юзасидан аниқ чора-тадбирлар асосида тегишли масъулларга муддатли кўрсатмалар берилди. Айрим мурожаатлар жойида бартараф этилиб, муддат талаб қилинадиганлари бўйича эса масъул мутасаддилар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати