ФУҚАРОЛАР_ҚАБУЛИ
Қўшкўпир туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими Эгамов Бобурбек Давлатназарович навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Фуқаролар йўл таъмири, моддий ёрдам, ичимлик суви, газ таъминоти ва шу каби бир қатор масалалар бўйича мурожаат қилдилар.
Ҳар бир мурожаат соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда чуқур ўрганилди. Ечими муайян муддат талаб қиладиган масалалар ижроси қатъий назоратга олинди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати