ФУҚАРОЛАР_ҚАБУЛИ
Бугун Қўшкўпир тумани ҳокими Эгамов Бобурбек Давлатназарович навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан турли масалалар юзасида мурожаатлар билдирилди. Хусусан, уй-жой таъмири, бандлик, даволаниш учун моддий ёрдам, тадбиркорлик каби қатор масалалар юзасидан мурожаатлар бўлди.
Ҳар бир мурожаат соҳа мутасаддиларини жалб қилган ҳолда чуқур ўрганилди. Муаммоли масалаларнинг бир қисми жойида ҳал қилинди. Ечими муайян муддат талаб қиладиган аризалар ижроси қатъий назоратга олинди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати