ФУҚАРОЛАР_ҚАБУЛИ

Бугун Қўшкўпир тумани ҳокими Эгамов Бобурбек Давлатназарович навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Каримов, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари  иштирок этдилар.

Ташкил этилган қабулда 35 нафар фуқаро тегишли бўлган мутасаддиларга ўз мурожаати билан юзланди. Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан, кредит, моддий ёрдам олиш, ер муносабатлари, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш ва оиладаги муаммоли вазиятлар билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди.

Жараёнда келиб тушган 8 та мурожаат шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, яна билдирилган 12 та мурожаатга ҳуқуқий тушунча берилди. Муддат талаб этиладиган сўровлар мутасаддилар томонидан назоратга олинди.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари