ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
Қўшкўпир тумани ҳокими ўринбосари Хурсандбек Рахимов томонидан фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда тумандаги тегишли идора-ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари иштирок этдилар. Ўтказилган қабулда фуқаролар газ таъминоти, ичимлик суви, моддий ёрдам ва бошқа бир қатор масалалар бўйича мурожаат қилишди.
Муддат талаб қиладиган мурожаатлар тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига йўналтирилди. Шунингдек, айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати