ФУҚАРОЛАР_ҚАБУЛИ
Қўшкўпир тумани ҳокими Бобурбек Эгамов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабулда жами 39 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Фуқаролар йўл таъмири, моддий ёрдам, кредит ажратиш, иш билан таъминлаш, электр энергияси, газ таъминоти ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.
Мурожаатларнинг бир қисми шу жойнинг ўзида ҳал бўлган бўлса, муддат талаб қиладиган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати