ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
Қўшкўпир тумани ҳокими Ж.Рахимов томонидан навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда 30 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Қабулда давомида, электр энергияси таъминоти, уй-жой билан таъминлаш, кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, томорқа ерларини қайтариб олиш каби масалалар тўғрисида қилинган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди.
Барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Қабулда аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Бу эса одамларда давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.