Бугун Қўшкўпир тумани Ободонлаштириш бўлими биносида туман ҳокими Жўрабек Раҳимов фуқаролар қабулини ўтказди. Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Содиқжон Турдиев ҳам иштирок этди.
Фуқаролар қабулида турли хил мазмундаги мурожаатлар билан келган фуқароларнинг масалалари кўриб чиқилди. Жами 8 нафар фуқаро тадбиркорлик учун кредит ажратиб бериш, ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни кенг йўлга қўйиш учун ер ажратиш, бино сотиб олиш каби мазмундаги мурожаатлар бирма-бир кўриб чиқилди. Масалаларнинг ечимига алоҳида эътибор қаратилди.
Ушбу қабулда тегишли мурожаатлар юзасидан банк, молия, қурилиш ва архитектура, бандлик ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳам қатнашдилар. Муаммо ва масалаларнинг ечими юзасидан уларга топшириқлар берилди.
Қабул жараёни карантин қоидаларига амал қилинган ҳамда ижтимоий масофани сақлаган ҳолда бўлиб ўтди. Ушбу жараёнда иштирок этган фуқароларнинг барчаси туман санитария-эпидимиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан назоратдан ўтказилди.