Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда жами 14 нафар фуқаро ўзларининг уй-жой, моддий ёрдам, кадастр, ер ажратиб бериш, кредит, суд-ҳуқуқ билан боғлиқ масалалари билан иштирок этдилар.
Шунингдек, даволаниш муалажаси, жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказиш керак бўлган фуқароларга туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ордер берилиши айтиб ўтилди.
Туман ҳокими томонидан ҳар бир мурожаат ечимига жиддий эътибор қаратилиб, муддат талаб қиладиган муаммолар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.