ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИ ТИНГЛАНДИ

Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Унда жами 34 нафар фуқаро ўзларининг уй-жой, моддий ёрдам, кадастр, ер ажратиб бериш, кредит, ишга жойлашиш, йўл, суд-ҳуқуқ билан боғлиқ масалалари билан иштирок этдилар.


Ҳоким томонидан ҳар бир мурожаат ечимига жиддий эътибор қаратилиб, муддат талаб қиладиган муаммолар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.


-Ишсизман, бирор иш билан таъминлаб берсангиз,-дейди “Кўктом” маҳалласидан келган фуқаро Интизор Кенжаева. Шу ернинг ўзида ушбу фуқарога туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари таклиф этилди.
Шунингдек, бошқа мурожаатларнинг ҳал этилишини туман ҳокими ўз назоратига олди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари