ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА БЎЛДИ
Бу дунёда инсонларнинг дард-у ташвишларини ўйлаб яшаш-одамийликнинг олий мезонидир.
Ш.Мирзиёев.
Вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Даврон Назармуҳаммедов бугун Қўшкўпир туманида бўлиб, сайёр қабул ўтказди. Унда туман ҳокими Жўрабек Раҳимов, секторлар раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабулда тумандаги Тараққиёт, Айронкўл, Янгилик, Маданият, Иқбол, Чаманзор маҳаллаларидан келган фуқаролар ичимлик суви, йўл, таянч устунларини алмаштириш, “Темир дафтар”га рўйхатга кириш, моддий ёрдам, тадбиркорлик қилиш учун ер, тунги ёритқич чироқларини ўрнатиш каби масалалар бўйича мурожаат қилдилар.
Уларнинг муаммолари тингланиб, айримлари шу жойнинг ўзида ҳал қилинди, айримларига эса асосли тушунтиришлар берилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ