ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
Бугун туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Ўразметов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Мурожаатларинг аксарияти турар жой билан боғлиқ, тадбиркорлик учун ер майдони ажратиш, кадастр хизмати, бандлик, газ, электр энергия, моддий ёрдам, кредит масалалари бўлиб, кўпчилиги шу ернинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, аксариятининг ечими юзасидан ўрганишлар олиб борилиши бўйича ҳоким томонидан топшириқлар бериб ўтилди.
Қабулда тумандаги тегишли корхона ва ташкилот мутассадди раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ