ФУҚАРОЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ТИНГЛАНДИ
ФУҚАРОЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ТИНГЛАНДИ
Бугун Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда жами 29 нафар фуқаро ўз мурожаатлари билан иштирок этдилар.
Уй-жой, газ, кадастр, моддий ёрдам, кредит, ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун ер, даволаниш учун ордер, суд-ҳуқуқ масалаларида кўплаб мурожаатлар билдирилди.
Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмади. Ҳар бир фуқаронинг бирма бир муаммоларини тинглаб, ечимига жиддий эътибор қаратган туман ҳокими тегишли ташкилотларга масалаларнинг тезда ечими юзасидан топшириқлар бериб ўтди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ