ФУҚАРОЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ТИНГЛАНДИ
ФУҚАРОЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ТИНГЛАНДИ
Бугун Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов ва туман прокурори, Бобирбек Матрасулов билан навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда жами 30 нафар фуқаро ўз мурожаатлари билан иштирок этдилар.
Уй-жой, кадастр, моддий ёрдам, кредит, ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун ер, даволаниш учун ордер, алимент ундириш, суд-ҳуқуқ масалаларида кўплаб мурожаатлар билдирилди.
Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмади. Ҳар бир фуқаронинг бирма бир муаммоларини тинглаб, ечимига жиддий эътибор қаратган туман ҳокими тегишли ташкилотларга масалаларнинг тезда ечими юзасидан топшириқлар бериб ўтди.
Ижросини назоратга олди. Шунингдек, мурожаатчиларга суд, алимент масалаларида ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ