ФУҚОРО МУРОЖААТИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ


Қўшкўпир тумани "Ошоқ қалъа" маҳалласида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилалардан бири Малоҳат Рахмонова Қўшкўпир туман ҳокимлигига ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилган эди. Ушбу фуқаронинг мурожаати туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ойбиби Раҳимова томонидан ўрганиб чиқилди. Оилавий аҳволи, яшаш шароити, турмуш даражаси ўрганилди. Ўрганишлар натижасида ушбу аёлнинг мурожаати қаноатлантирилди, яъни тадбиркорлик фаолияти бошлаш ҳамда ўз банлигини таъминлаши мақсадида тикув машинаси билан таъминланиши билдириб ўтилди. Шунингдек, моддий ёрдам ажратиш масаласида қилган мурожаати юзасидан унинг ҳужжатлари тегишли ташкилотга топширилди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари