ФВБ томонидан профилактик ишлар давом этмоқда Ноябрь 04, 2020 Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида аҳолининг ис газидан заҳарланишининг ва турли хил кўнгилсиз ҳодисаларнинг келиб чиқишини олдини олиш, хонадонларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида профилактик ишлар давом этмоқда. Хонадонларда аниқланган камчиликлар жойида бартараф қилиниб, уларга табиий газдан фойдаланишда белгиланган қоидаларга амал қилиш, ноқонуний қўлбола мосламалардан фойдаланмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ Постни тарқатинг: