Фарзандлар келажаги учун-оила фаровонлиги муҳим
Қўшкўпир тумани “Ёшларни оилага тайёрлаш маркази”да туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Худайберганова бошчилигида оилаларни яраштириш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари йиғилиш ўтказдилар.
Унда оилалардаги анъана ва қадриятларни мустаҳкамлаш, ажримларни олдини олиш, аёллар ҳуқуқбузарлиги, оиладаги маънавий тарбия муҳити масалалари муҳокама қилинди.
Давра суҳбати давомида ишчи гуруҳ вакиллари оила муқаддаслиги, арзимаган сабаблар билан уни бузмаслик, асраб авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини турли мисоллар ёрдамида тушунтирдилар.
Йиғилишда 21 та оиланинг 4 таси тадбиркорликка, 5 тасининг ишсизлик муаммолари аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йўналтирилди. 5 та оилага психологик ёрдам, 4 тасига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 2 нафар келиннинг бандлигини таъминлаш мақсадида ўқув марказларида ўқитиш белгиланди.
Шу ернинг ўзида 6 та оила яраштирилиб, 13 нафар фарзандлар ўз ота-онаси бағрида улғаядиган, мурғак қалбида оилага, ота-онага ҳурмат ҳисси ортадиган, энг муҳими улар муқаддас қўрғонда бахтиёрлик ила камол топадиган бўлди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ