Фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди

Вилоят прокурорининг ўринбосари Г.Абдуллаев, Қўшкўпир тумани ҳокими Ж.Рахимов, Қўшкўпир туман прокурори, 2-сектор раҳбари Б.Матрасулов иштирокида Қўшкўпир туман ҳокимлиги биносида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида жами 19 та фуқароларнинг турли хил мазмундаги мурожаатлари эшитилиб, шундан, 2 таси жойида ҳал қилиниб, фуқароларнинг талаби қаноатлантирилди.

Масалани ҳал қилишда муддат талаб қиладиган 11 та мурожаат юзасидан тегишли идора ва ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек, 6 та мурожаат бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари