ҒАЛАБА_МУБОРАК
Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани 2-сон умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Фарруҳбек Комилов спортнинг бокс тури бўйича Молдавия Республикасида бўлиб ўтган мусобақада фахрли 1- ўринни эгаллади.
Қўшкўпир тумани ҳокими Бобурбек Эгамов, сектор раҳбарлари ушбу ютуқ билан Фаррухбек Комиловни самимий табриклаб, бунданда катта марраларга эришишида омад ва зафарлар тилади.
Спортчимиз Фаррухбек Комилов, онаси Гўзал Рахимова ҳамда мураббийси Отабек Каримов туман ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати