ҒАЛЛА_ЙИҒИМИ
Қўшкўпир туманидаги “Абдулла ота” фермер хўжалиги далаларида туманда ғалла ўрим-йиғими бошланиши муносабати билан кўргазмали семинар ўтказилди. Тадбирда сектор раҳбарлари, фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари иштирок этди.
Семинарда туман ҳокими Бобурбек Эгамов сўзга чиқиб, ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан тизимли ташкил этиш тўғрисида тўхталди.
Туманда 140 нафар фермер хўжаликлари томонидан 4 000 гектар ер майдонига дон маҳсулотлари экилган.
Қўшкўпир тумани ҳокимлиги матбуот хизмати