ГАЗ ҚУЙИШ ШАХОБЧАСИ БУНЁД ЭТИЛДИ

Қўшкўпир тумани “Янгилик” маҳалласида "ELITA BIZNES SERVIS" МЧЖ га қарашли автомабилларга сиқилган газ қуйиш шахобчаси бунёд этилди.

-Ушбу шахобчамиз аҳолининг узоғини яқин, мушкулини осон қилишга қаратилган,- дейди "ELITA BIZNES SERVIS" МЧЖ раҳбари Иззат Худайберганов.–Объектнинг Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги шодиёнаси олдидан ишга туширилиши мўлжалланган эди, мана бугун аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади. Мижозларимиз ҳам хурсанд, эндиликда улар узоққа бориб вақтини беҳудага сарфлашмайди.

Тадбиркор ушбу шахобчани ташкил қилиш учун АТ Халқ банк Қўшкўпир тумани филиали томонидан 6 млрд 200 млн сўм кредит олган. Ўзининг маблағидан эса 1 млрд 500 млн сўм қўшган ҳолда объектнинг фаолиятини йўлга қўйган.
Автомабилларга сиқилган газ қуйиш шахобчасида 11 та янги иш ўрни яратилди.

 ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари