ГУЛХАН АТРОФИДА

ГУЛХАН АТРОФИДА

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг истеъдод ва иқтидорларини намоён этиш мақсадида Шеробод маҳалласида ёшлар билан гулхан атрофида тадбир ташкил қилинди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Х.Раҳимов, туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С.Худайберганова, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Ҳ.Ибрагимов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М.Хўжаева, Туризм ва спорт бўлими бошлиғи Т. ЭСатторова, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Р.Исмоилова, Миллий гвардия бўлими бошлиғи Б.Ражабов, 92-03 ҳарбий қисм Ғазовот чегара қўриқлаш взводи ҳарбий хизматчилари, Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари иштирок этди. Маҳалла ёшлари ўз қизиқишлари ва истеъдодларидан келиб чиққан ҳолда жонли ижрода қўшиқлар куйладилар, рақсга тушдилар. Тадбир барчага ўзгача завқ-у шавқ, аъло кайфият бағишлади. Шу каби тадбирлар туманимиз бўйлаб барча маҳаллаларда давом қилади.

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари