Жорий йилнинг 17-22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Аҳмедова Муборак Марксовна ўз сайлов округида ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлар, амалга оширилаётган ишлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, ижтимоий соҳа объектларини ўрганиш, жойларда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши сифат ва самарадорлигини назорат қилиш, савдо ташкилотларидаги нарх-наво барқарорлиги билан танишиш мақсадида ташриф буюрди. Даставвал депутат туман ҳокими Ж.Рахимов билан биргаликда маҳаллалар ва туман мутасадди ташкилотлари билан суҳбатлашди. Йиғилишдан кейин М.М.Аҳмедова маҳалла фуқаролар йиғинларига яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида “Шиҳмашҳад” маҳалласи, “Баратлар” маҳаллаларига борди. Маҳаллаларда бугунги кунда «Темир дафтар» га киритилган хонадонлар уларга кўрсатилаётган амалий ёрдамлар билан яқиндан танишди. Бу борада мутасаддилар томонидан тегишлича чора-тадбирлар ишлаб чиқилаётгани маълум бўлди. “Шиҳмашҳад” маҳалласи биносидаги янгича жиҳозланган хоналар, ҳар бир кўчани назорат қилувчи кузатув камералари айниқса, замонавий типдаги кутубхона бугунги кун талабларига тўла жавоб бериши қайд этилди. Маҳалла раиси томонидан уларга янги штатлар зарурлиги, бу борада тегишли таклифлар ишлаб чиқилгани хусусида айтиб ўтилиб, ушбу таклифларни парламент даражасига олиб чиқишда ёрдам зарурлиги айтилди. “Шихмашҳад” маҳалласи томонидан тадбиркорларга ижарага берилган бинолар ҳолати, уларга яратилган имкониятлар ва ҳунармандлар томонидан билдириладиган фикр-мулоҳазалар юзасидан кейинги манзилларга ташриф уюштирилди. Тикувчилик ҳамда дорихона фаолияти кўздан кечирилиб, тадбиркорларга тегишли тавсиялар берилди.
Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати М.Аҳмедова томонидан сайловчилар билан учрашувнинг иккинчи куни бошлаб юборилди. Даставвал депутат кўпгина ташкилотларга қатор масалалар юзасидан мурожаат қилиб келаётган фуқаро Ю.Жуманиёзов билан учрашиб, у томонидан билдирилаётган шикоятларни тинглади. Газ, йўл, электрь кучланиши пастлиги масалалари юзасидан мурожаатчига тушунтиришлар берилди. Кейинги масала яъни фуқаронинг ишсизлиги юзасидан Қўшкўпир туман бандликка кўмаклашиш маркази инспектори О.Холмуродов чақирилиб, Ю.Жуманиёзовга бўш иш ўринлари таништирилди. Фуқаро ўз хоҳишига кўра марказ қошида ташкил қилинаётган ҳунармандчилик курсларида ўқиш нияти борлигини билдириб ўтди ва муаммо ижобиий ечим топди.
Кейинги манзил Қўшкўпир тумани “Баратлар” маҳалласида жойлашган «Марям мед шифо» хусусий клиникаси фаолияти билан яқиндан танишиш бўлди. Илгари қишлоқ врачлик пункти сифатида фаолият олиб борилган мазкур бино бугун ижара асосида тадбиркор О.Матқурбоновга берилган. Сиҳатгоҳда 3та олий тоифали шифокорлар фаолият олиб боради. Шифо истаб келган беморларга барча шароитлар яратилган. Тадбиркорнинг мақсади кредит маблағлари асосида бинони кенгайтириш ва хизматлар сифатини янада ошириш. Бу борада у клиникани давлат шерикчилиги асосида фаолият юритишидан умидвор. Депутат М.Аҳмедова барча таклифларни қўллаб-қувватлаб, тадбиркорга ўз тавфсияларини берди. Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати М.Ахмедованинг кейинги ташрифи Ғазовот кишлоги "Юлдузча" хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассаси булди. 100 ўринга мулжалланган мазкур таълим муассасасида куз-киш мавсумига тайёргарлик,болажонлар учун яратилган шароит ва имкониятлар куздан кечирилди. Махалла фаоллари хамда фукаролар кабули ўтказилиб таклиф ва мулоҳазалар эшитилди. Шу тарзда учрашувлар ниҳоялаб депутат халқ вакилларининг таклифлари, фикр-мулоҳазаларини қонун ижодкорлари хукмига хавола қилиш учун ўзи билан олиб кетди.