ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ДАВОМ ЭТМОҚДА
ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Бугун Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда 30 нафар фуқаро кадастр, эгалик ҳуқуқини белгилаш, дори-дармон учун моддий ёрдам ажратиш, намунали типдаги арзонлаштирилган уй-жой учун ариза бериш, кредит, ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун ер, суд-ҳуқуқ масалалари билан боғлиқ мурожаатлар билан иштирок этдилар.
Туман ҳокими ҳар бир мурожаатни бирма-бир тинглади ва ечимига эътибор қаратди. Шу ернинг ўзида 9 та мурожаат қаноатлантирилди, 15 та мурожаатнинг ижобий ечими юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтилди. 6 та мурожаат юзасидан эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ