ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШКЎПИР ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТМИШ ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ.

Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг Олтмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси бош прократураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросини таъминлаш борасида 2022 йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 4-апрелдаги “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-190-сонли Қарори ижроси юзасидан туман автомобил йўлларида ҳаракатни ташкил этиш, бошқариш ва хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги фаолият самарадорлигини ошириш, тиббиёт бирлашмасида 2022 йил 7 ойида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг бартараф қилиш чора-тадбирлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 
31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сон қарорига асосан “Аёллар дафтари” жамғармасидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маблағ ажратиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маблағ ажратиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш, “Темир дафтар”даги оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш ҳамда моддий ёрдам ажратиш тўғрисида масалалар кўриб чиқилди. Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари