ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИДА

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИДА
Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессиянинг кун тартибида бешта муҳим масала муҳокама қилинди. Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси тўғрисида” ги ҳамда “Туманни ижтимоий - иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича “ўрта” тоифадан олиб чиқиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқовнинг ахбороти эшитилди.


“ 2020 йилда инвестиция лойиҳалари ва бошқа дастурлар доирасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогнозларини танқидий муҳокама қилиш, ҳар бир ҳудуд бўйича 2021 йилда янги иш ўринларни ташкил қилиш ва уларни сақлаб қолишнинг аниқ механизмларини назарда тутувчи таклифлардан иборат аниқ манзилли чора- тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида”ги масала юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Мададбек Маҳмудов ахборот берди. “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тасдиқланган чора- тадбирлар дастури ижроси маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан амалга оширилган ишлар самарадорлиги тўғрисида” туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимининг биринчи ўринбосари Ойбиби Раҳимова, “Маҳаллаларда ижтимоий- маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилалар ва хотин -қизларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш ҳамда хотин- қизлар ўртасида ўз жонига қасд, суиқасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ” туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси Динора Саттороваларнинг ахборотлари тингланди. Кўрилган масалалар юзасидан депутатлардан Сарабиби Матяқубова, Меҳрибон Тиллаева, Маҳмуджон Тангриберганов, Замира Раҳимовалар музокарага чиқиб ўз фикр ва таклифларини билдирдилар. Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
 https://t.me/qoshkopirhokimlik


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари