ХАЛҚАРО_ОИЛА_КУНИ
Қўшкўпир туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан ўтказилаётган “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг Қўшкўпир туман босқичи бўлиб ўтди.
Танловни Қўшкўпир туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ҳудайберганова Сайёра Бекбоевна очиб бериб, барча иштирокчиларга омад ва зафарлар тилади.
Танловнинг дастлабки босқичларида ғолиб бўлган 4 та оила туман босқичида муваффақиятли иштирок этди. Иштирокчилар 3 та шарт асосида ўзаро беллашдилар.
Якуний натижаларга кўра, 3 - сектордан Отоковлар оиласи барча шартларда юқори кўрсаткичларни эгаллаб, вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати