ХАЛҚАРО_ОИЛА_КУНИ
Қўшкўпир туманидаги 10 - сонли Болалар ва мусиқа санъат мактаби томонидан 15 май — Халқаро оила куни муносабати билан концерт дастури ташкил қилинди.
Тадбир аввалида туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи С.Худайберганова барчани "Халқаро оила куни" билан самимий табриклади.
Таниқли санъаткорлар ижросидаги куй - қўшиқлар йиғилганларда катта таассурот қолдириб, кўтаринки кайфият улашди.
Зеро, оила мустаҳкам бўлса, жамият ҳам осойишта бўлади. Оила - жамиятнинг бир бўлагидир. Бу каби тадбирлар туманнинг барча маҳаллаларида давом этмоқда.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати