Бугун Қўшкўпир туманидаги 2-сонли таянч мактабда “Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришда таянч мактабларнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусида семинар ташкил этилди.
Унда Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Санъатбек Салаев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамро Бектемиров, таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаевич, таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази директори ўринбосари Ҳикматилла Даминов, вилоят халқ таълими бошқармаси Методик хизмат бўлими бошлиғи Светлана Сафарова, УрДУ физика фани ўқитувчиси Алижон Раззоқов, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов, шунингдек, вилоятимизда мавжуд 22 та таянч мактаблар ҳамда тумандаги барча мактаб директорлари, математика, табиий фанлар, бошланғич синф ўқитувчилари иштирок этдилар.
Семинар давомида маҳаллий ҳокимиятлар томонидан таянч мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар ва режалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, маърузачилар томонидан ўқувчиларни халқаро тадқиқотларга тайёрлаш ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларда иштирок этиш бўйича ишлар белгилаб олинди.
Семинарнинг иккинчи қисми шўъба йиғилишлари ва маҳорат дарслари кўринишида давом этди.
Унда УрДУнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда тумандаги мактабларнинг малакали ўқитувчилари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.