ХАЛҚАРО ТУРНИРДАН ЖАҲОН ЖЕМПИОНАТИ САРИ

 

Жорий йилнинг 22-24 ноябрь кунлари Қозоғистон шаҳрида спортнинг самбо кураши бўйича ўтказилган Халқаро турнирда қўшкўпирлик ёш спортчи   Камрон  Султонов  фахрли 2-ўринни қўлга киритиб, ёруғ юз билан юртимизга   қайтди.   

-Мусобақа мен учун бир синов бўлди,-дейди Камрон Султонов.-Инсон ҳаётда барча ютуқларга фақат меҳнати ва ҳаракати, билими орқали эришишини яна бир бор   гувоҳи бўлдим. Устозим Озод Жумамуродовнинг чексиз меҳнати ва берган илми туфайли бугун мен  ғолиблар қаторидан ўрин эгалладим.  

Ушбу Халқаро турнирда  2003-2005 йилларда туғилган ўсмирлар иштирок  этдилар.  Камрон дастлабки спортга оид бошланғич билимни ўзи туғилиб ўсган, туманнинг энг чекка ва олис ҳудудида жойлашган 28-сон мактабда олди. Бугунги кунда эса ўз билими ва тажрибасини вилоятимиздаги олимпиа захиралари коллежининг 8 синфида давом эттирмоқда.

Ёш спортчини олдинда янада буюк ишлар ва катта марралар кутмоқда. Яъни, у 2020 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиладиган спортнинг самбо кураши бўйича ўтказиладиган жаҳон чемпионатига пухта  тайёргарлик кўрмоқда. 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари