ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ — ТИНЧЛИК ВА ТОТУВЛИГИМИЗ КАФОЛАТИ!
30-июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан Қўшкўпир тумани Маданият марказида тантанали тадбир ўтказилди.
Мамлакатимизда “Халқлар дўстлиги куни”ни нишонлашдан асосий мақсад — турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашдан иборатдир.
Ушбу кунда Ватанимизда истиқомат қилаётган барча миллатларнинг ўз урф-одатлари ҳамда асрий қадриятлари янада эъзозланади, бирдамлик, тинчлик ва осойишталик тараннум этилади.
◽️Шунингдек, тадбирга кўтаринки кайфият улашган, ўзининг рақс ва куй-қўшиқлари билан иштирок қилган “Татар ва корейс миллий маданий маркази” аъзоларига туман ҳокимлиги томонидан ташаккурнома ва эсталик совғалар тақдим қилинди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ