Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов туманимизнинг энг чекка ҳудудида жойлашган маҳаллаларига бориб, ўзининг навбатдаги учрашувларини ўтказмоқда, одамлар билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммоларини ўрганмоқда. Анашундай учрашувлардан бири 23 ноябрь куни Хосиён ва Тегалак маҳалласида, 24-ноябрь куни Хайробод ва Кўназей маҳаллаларида, 25 ноябрь куни Ошоққалъа ва Иттифоқ маҳаллаларида, 26 ноябрь куни Ўртаёп ва Ифтихор маҳаллаларида, 27 ноябрь куни Уйғур ва Адолат маҳаллаларида бўлиб аҳоли билан учрашди, одамларнинг муаммоларини тинглади.
- "Адолат" кўчасидаги йўлнинг захкаш билан туташган қисми торайиб, автомобиллар қатнови учун ҳавфли аҳволга келиб қолган,-дейди Адолат маҳалласида яшовчи фуқаро Назир Олтиев.- Қолган қисмини сифатли тарзда таъминлаб беришингизни сўрайман.
Бу фуқаронинг мурожати шу ернинг ўзида қаноатлантирилди, ижобий ҳал қилинишига эришилди.
-Бизнинг хонадонимиз кўмир ёқилғисига муҳтож,-дейди Ифтихор маҳалласида яшовчи фуқаро Отабой Давлетов.- Қиш мавсумидаги муаммоларимиздан бири, кўмир билан таъминлаб беришингизни сўрайман. Ушбу муаммо ҳам жойида ҳал қилинди, хонадонга кўмир етказиб берилди.
Анашундай мурожаатлардан бири Кўназей маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Инобат Полвонова томонидан ҳам билдирилди. Яъни, ушбу фуқаро электр тармоғига муҳтожлигини, уйига электр токи тортиб беришларини сўради. Ушбу фуқаронинг мурожаати ҳам шу ернинг ўзида қаноатлантирилди ва икки кун ичида сим тортилиб, столба ўрнатиб берилди.
Бошқа маҳаллаларда ҳам йўл таъмирланиши, электр кучланишининг паст даражада эканлиги билан боғлиқ масалалар ҳам айтиб ўтилди. Барча масалалар атрофлича ўрганилди, уларнинг муаммолари ижобий ҳал қилинди. Ечими кўп вақт талаб этадиган масалалар юзасидан эса фуқароларга тушунтиришлар берилди.