ХАТЛОВ
Қўшкўпир туманида жорий йил январь ойидан "Аёллар дафтари"нинг 4-босқичини шакллантириш учун барча маҳаллаларда хатлов жараёнлари бошланди.
Бу бўйича туманнинг 4 та секторида ҳамда барча маҳаллаларда 8 нафардан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, хонадонбай хатловлар ўтказилмоқда.
Хатлов натижаларига кўра, эҳтиёжманд хотин-қизлар аниқланиб, "Аёллар дафтари"нинг 4-босқичига киритиш бўйича рўйхатга олинмоқда.
Маълумот ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, "Аёллар дафтари"нинг 3-босқичига киритилган 3 281 нафар аёлларга амалий ёрдамлар берилди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати