ХОНАДОН КАЛИТЛАРИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ.
Юртимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, бунинг учун замон талабларига тўла жавоб берадиган кўп қаватли уйлар бунёд этишга катта эътибор қаратилмоқда.
Бунга яққол мисол сифатида Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги “Ёвғир” маҳалласида қуриб битказилган кўп қаватли уй-жойларни келтириш мумкин. Мазкур масканда 4 та кўп қаватли 80 та хонадонга мўлжалланган уй-жой калитлари ўз эгаларига топширилди.
Тантанали маросимда вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаев, Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Г.Қурбонбоева, Қўшкўпир туман ҳокими Ж.Рахимов, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Р.Матёкубов, туман ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Худайберганова, сектор раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, фаҳрий нуронийлар, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар иштирок этишди.
Маълумот ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусан, эҳтиёжманд хотин-қизларни уй-жой билан боғлиқ шароитларини яхшилаш мақсадида “Аёллар дафтари”да рўёҳатга олинган уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг 12 нафарига субсидия асосида, дастлабки тўловлари тўлаб берилиб, хонадон калити, уй-жойни топшириш сертификати ва эсталик совғалари берилди.
Мазкур уй-жойларни афзаллиги шундан иборатки, энг аввало уйларни қуришда хоналар кенглиги ва шинамлиги, ёруқликни хона ҳудудида бир ҳил тарқалиши, иссиқлик ва намликни меъёрда сақланиши, ҳар бир хонадон алоҳида иситиш тизимига эгалиги, бу эса ўз навбатида ушбу хонадонда яшовчи аҳолига бир қанча қулайликлар яратади.
Вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаев, Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Г.Қурбонбоева, Қўшкўпир туман ҳокими Ж.Рахимов ҳамда сектор раҳбарлари хонадон калитларини қабул қилиб олган бир гуруҳ оилалаларнинг уйларига кириб, табрик сўзларини билдирди. Хонадон соҳибларига қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Нуронийлар дуога қўл очиб, юртимизда мана шундай бунёдкорлик, маъмурчилик, фаровонлик барқарор бўлишини тиладилар.
Бугунги тадбир барчада катта таассурот қолдириб, мустақиллигимиз олдидан хонадон эгалари учун ажойиб туҳфа бўлди.