Бугун Қўшкўпир туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан “Хотин-қизлар ҳафталиги” муносабати билан туман хотин-қизлар қўмитаси ва жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда тумандаги “Файз” тикувчилик корхонаси биносида тадбир ташкил этилди. Унда тикувчиликнинг сир-асрорларини ўрганаётган хотин-қизлар спортнинг қўл қайириш тури бўйича беллашдилар. Уларга ташкилот раҳбарлари томонидан соғлом турмуш тарзига риоя этишлари, спорт билан ҳар куни шуғулланиш лозимлиги айтилди. Мусобақада ғолиб бўлган иштирокчиларга диплом ва совғалар топширилди. Мусобақада жами 12 нафар иштирокчи қатнашди.