ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ МУҲИМ МАСАЛА

Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бугуннинг энг муҳим масалаларидан биридир.
Айниқса, бу борада халқ сайлаган депутатларнинг ўрни ва аҳамияти каттадир.
Халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгаши депутати, "Адолат" СДП дан сайланган депутат Манзура Артиқова анашу эзгу мақсадларни илгари суриш, аёллар билан маҳаллабай усулида ишлаш, қолаверса, халқ, ўз сайловчилари олдидаги вазифасини сидқидилдан бажаришга масъулият билан ёндошмоқда.


Яқинда депутат “Ифтихор” маҳалласида яшовчи фуқаро Муҳайё Жуманиёзованинг бандлигини таъминлаш мақсадида кредит асосида 50 та жўжа олиб берди. Жўжаларнинг озуқаси эса ҳомийлар томонидан етказиб берилди.


-Депутатимиздан миннатдорман,-дейди М.Жуманиёзова.-Эндиликда мен нафақат ўзимни иш билан банд қилдим, балки шу фаолиятни янада кенгайтириб, оила аъзоларимни бандлигини таъминлаш орқали жамиятимиз ривожига ҳисса қўшишни мақсад қилдим.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари