ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Қўшкўпир туманида ҳотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларни иш билан таъминлаш мақсадида тикув-трикотаж корхоналари ташкил этилиб, аҳолига қулайлик яратилмоқда.


Тикувчиликка ихтисослаштирилган “Қўшкўпир текс” МЧЖ айни пандемия даврида ҳам карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўз фаолияти давом қилдирмоқда. Яъни, ушбу корхонада томнидан замонамиз қаҳрамонлари бўлмиш шифокорлар ва ДСЭНМ ходимларига инфекциядан ҳимояловчи махсус тиббиёт кийимлари, ниқоб, қўлқоп, салфеткалар тикиб, етказиб берилмоқда. Ушбу корхона 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, 144 нафар ишчи ходимни янги иш ўринлари билан таъминлади.
-Ушбу ҳунарим орқали халқимга хизмат кўрсатаётганимдан жуда мамнунман,-дейди тикувчи Юлдуз Йўлдошева.-Ойлигимиз ишпай усулида бўлиб, вақтимизни зое кетгазмасдан ишласак, 1млн. ёки ундан кўпроқ ойлик оламиз. Тикувчилар учун масус кийимлар берилган, иссиқ овқат билан таъминланмоқдамиз. Бу ерда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда иш ташкил қилинган.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари