ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ
Вилоятимизнинг барча маҳаллаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари иштирокида тадбир ўтказилди.
Мазкур учрашувда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов иштирок этиб, хотин-қизлар фаолларининг ўтган йил бўйича иш якунларини таҳлил қилди, галдаги асосий вазифаларга тўхталди.
Тадбирда “Аёллар дафтари”ни юритиш, масофадан туриб ҳисоботлар тақдим этиш, видеоконференцалоқа шаклида йиғилишларда иштирок этиш учун хотин-қизлар фаолларига махсус планшетлар топширилди.
"Ифтиҳор" маҳалласи хотин-қизлар фаоли Манзура Артиқова — "Тадбирга йиғилган барча хотин-қизлар ушбу ҳурмат ва эҳтиромдан жуда хурсанд бўлишди. Бу албатта бизга янги йилда янгича иш бошлашимиз учун куч-ғайрат бағишлайди"-дея ўз фикрларини билдирди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати