ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ УЧУН СЕМИНАР-ТРЕНИНГЛАРГА СТАРТ БЕРИЛДИ
Хабарингиз бор, маҳаллаларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича янги тизимни жорий қилиш юзасидан 14 та вазирликнинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари учун семинар-тренинг ўтказилган эди. Ўқув-режа дастурига асосан эндиликда 14 та вазирликнинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари томонидан туманимиз бўйлаб маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари учун эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва маҳаллада ижтимоий хизматларни юритиш бўйича барча секторларда 5 кунлик амалий машғулотлар ташкил этилади. Бугун семинарнинг биринчи кунида сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, семинар иштирокчиларига муваффақиятлар тилади.