Қўшкўпир туманида “темир дафтар” га киритилган кам таъминланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилалардаги хотин-қизларга вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан уларни иш билан банд қилиш, ўзини ўзи таъминлаш мақсадида ёрдам кўрсатилди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда 18 та маҳаллий ва наслли қорамол 18 нафар хотин-қизга, 350 бош парранда 7 нафар хотин-қизга бепул тарқатилди.
-Бундай ғамхўрликдан жуда мамнунман,-дейди “Дўстлик” маҳалласида яшовчи фуқаро Муҳайё Қурбонбоева.-Менга бир бош наслли қорамол берилди. Мен бу имкониятдан фойдаланиб, моддий аҳволимни яхшилайман. Энди фарзандларимни сут, қатиқ, сариёғ билан таъминлашда қийналмайман. Ушбу қорамолни ўзидан кўпайтираман. Бу билан ўзимни ҳам иш билан таъминлашга эришаман.
Хотин-қизларнинг юзидаги табассум ва қувончини кўриб, уларнинг бугунидан рози эканлигини англаш қийин эмас.