ХОТИРА_ВА_ҚАДРЛАШ_КУНИ
Қўшкўпир туман оила ва хотин қизлар бўлими томонидан "9 - май Хотира ва қадрлаш куни"га бағишлаб туманда кўп йиллар ишлаб ўз меҳнати билан туманни ижтимоий - иқтисодий ривожланишига ўз ҳисасини қўшган, азиз аёллар, устоз - мураббийлар ҳамда тиббиёт ходимларини хотирлаб “Хотира абадий, қадр муқаддас” шиори остида тадбирлари ташкил қилинди.
Хусусан, Қўшкўпир туманидаги 25 - сон умумтаълим мактабида кўп йиллар давомида фаолият юритган фахрий устоз Ёқитжон Хусаинова хотирасига бағишлаб, тадбир бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин - қизлар бўлими бошлиғи С.Худайберганова иштирок этиб, барчани Хотира ва қадрлаш куни билан самимий табриклаб, хотира қанчалик азиз ва муқаддас эканлигини таъкидлаб ўтди.
Хотира тадбирлари давомида ўтган инсонлар хаёти ва иш фаолиятига назар солинди. Шунингдек, хотира турнири доирасида шахмат, шашка, волейбол мусобақалари, шифокорлар билан «Кекса шифокор — миллат соғлиғига мададкор» мавзусида учрашувлар ҳам ўтказилди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати