ХУШЁРЛИК – ХОТИРЖАМЛИК ГАРОВИ

Бугун турмушимизда табиий газ беминнат хизматчига айланган. Улкан корхоналар фаолиятидан то, автомобиллар ҳаракатигача, овқат пиширишдан хонадонимиз иссиқлигигача ушбу неъматнинг ўрни беқиёс. Аммо, табиатнинг шу ноёб ва қайта тикланмас заҳирасидан оқилона ва тўғри фойдаланишга эътибор бермаслик оқибатида турли кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Ана шундай турли ҳил содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан мунтазам равишда МТМ, умумтаълим мактабларида, аҳоли хонадонларида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда!

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлда мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ уйма-уй юриб тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришди.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари