Вилоят ҳокими Қўшкўпир туманида, муаммоларини ўрганди

Халқ билан мулоқот –муаммо ечимининг самарали усули
Вилоят ҳокимининг сайёр қабули
унда барча масалаларга ойдинлик киритилди
Вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов Қўшкўпир тумани Ғозовот қишлоғи Шеробод махалласида бўлиб, аҳолини қизиқтираётган масалаларига, қийнаётган муаммолар ечимига эътибор қаратди.
-Тадбиркорлик қилиш ниятида иссиқхона ташкил қилмоқчиман,-дейди Ғозовот қишлоғи Шеробод маҳалласида яшовчи Роҳат Саидамова.-Шу сабабдан ер ажратиб беришингизни сўрайман.
Шунингдек, билдирилган мурожаатлар аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш масалалари юзасидан мурожаатлар ҳам келиб тушди. Уларнинг кўпи шу ернинг ўзида ҳал қилинди, ижроси маълум муддат вақт талаб этадиган мурожаатлар эса масъулларга бириктирилди ва назоратга олинди. Аҳолига муаммоларнинг ечилиши юзасидан тўла тушунтиришлар берилди. Қабул якунида Илгалди маҳалласида яшовчи Сотим Нурметовга ҳамда Ўзбекёп қишлоғи Амирқум маҳалласида яшовчи Рўзимбой Сапарбоевларга ногиронлик аравачаси топширилди.
Ҳалқ билан мулоқот кўплаб масалаларга ойдинлик киритади, халқнинг розилигини, бугунидан мамнунлигини ифодалайди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари