Халқ манфаати йўлидаги хизматлар

“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. Ушбу улуғвор ғояни сўзсиз амалга ошириш мақсадида мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганига роппа-росса икки йил тўлди. Босиб ўтилган йиллар давомида Қўшкўпир туманДавлат хизматлари маркази томонидан самарали ишлар амалга оширилди.

Ўтган 2019 йил барча соҳаларда бўлгани каби Қўшкўпир туман Давлат хизматлари маркази учун ҳам сермаҳсул йил бўлди. Дарҳақиқат, Қўшкўпир туман Давлат хизматлари марказида жисмоний ва юридик шахсларга 53 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Шундан, 1120та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйҳатидан ўтказилди. Ўтган 2018 йил (жами 29 минг 415 та хизматлар кўрсатилди) билан солиштирлганда икки баробарга ошганганлигини кўриш мумкин. Ушбу рақамларнинг ортиши биринчи галда аҳолининг ишончи ва албатта хизмат турларининг кўпайишга боғлиқ. 

Дарҳақиқат, Қўшкўпир туман Давлат хизматлари марказларининг янги биноси қурилмоқда. Бундан ташқари, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида марказ ходимлари томонидан сайёр давлат хизматларини кўрсатилиши натижасида, 2019 йилда 705 та мобил давлат хизматлари кўрсатилди. Шуларнинг, 200дан ортиғини тадбикорлик субъектларини давлат рўйҳатидан ўтказиш бўйича қилинган мурожаатларни ташкил этди.

Мамлакатимизда инвестицион муҳитни ривожлантириш борасида жуда кўп самарали ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Биргина Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар бугунги кунда юртимизда инвесторлик фаолиятини бошламоқчи бўлган шахслар учун кўпгина қулайликларни яратиб бермоқда.Марказнингянги қурилаётган биносида инвесторлар учун махсус хоналар ташкил этилиб, инвесторларга ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаб олиши учун зарур маслаҳатлар ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш жараёни йўлга қўйилмоқда.

Хусусан, туман Давлат хизматлари маркази томонидан ўтган йил мобайнида хорижий инвестиция иштирокидаги жами 4 та корхона давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, шунда 2таси қўшма, 2таси хорижий корхоналардир.

Қўшкўпир туманДавлат хизматлари маркази томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг бари халқимиз учун. Мақсадимиз фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш тўғрисидаги тасаввурларини бутунлай ўзгартириш. Ушбу жараён фуқаролар хаёлида вақт ва асаб кеткизиш билан боғлиқ бўлмаслиги керак. Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳар бир фуқаро, ушбу масканни мамнуният ила тарк этиши лозим.

 

Ражаббиби АБДУЛЛАЕВА,

Қўшкўпир туман давлат хизматлари маркази директори


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари