Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни
11-феврал “Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни” Қўшкўпир туманида кенг миқёсда нишонланди.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаолликларини ошириш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ушбу кун муносабати билан жорий йилнинг 6-11 феврал кунлари туманимизда олима аёллар ва илмий изланишларни олиб бораётган тадқиқодчи хотин-қизлар иштирокида таълим муассасалари ва маҳаллаларда илмий-амалий ва маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар ҳамда илмий фанга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган тадбирлар кенг миқёсда ўтказилди.
Туманда “Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни”га бағишлаб, илмий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда хотин-қизларнинг илмий салоҳиятларини ривожлантиришга қаратилган тадбирлар ҳафталигига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича чора тадбирлар дастурига асосан, “Олима аёллар–жамият кўзгуси”шоири остида умумтаълим мактаблари ўқувчи қизлари ўртасида давра суҳбатлари ўтказилди.
“Олтин олма, билим ол, билим олсанг, билиб ол” каби мақолларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган иншолар танлови ўтказилди. Шунингдек, умумтаълим мактабларида ва маҳаллаларда хотин-қизлар иштирокида китобхонлик акциялари ташкил этилди.
Умумтаълим мактабларида халқаро ва Республика миқёсида фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талаба ва ўқувчи қизлар, "Зулфия" номидаги давлат мукофоти, Президент стипендияси ҳамда бошқа стипендиялар совриндорларининг ўқувчи-қизлар билан учрашувлари ташкил қилинди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати