Халқаро ногиронлар кунимуносабати билан уларнинг ҳолида
Кеча Қўшкўпир туман ҳокимлиги томонидан “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан хайрия тадбирлари ўтказилди. Унда туман ҳокимлиги мутассадди раҳбарлари тумандаги жами 42 нафар ногиронлиги бор хонадонга бориб, озиқ-овқат маҳсулотлари топширдилар, шу билан бирга уларнинг турмуш шароитини ўргандилар.
Шунингдек, туман кўзи ожизлар жамиятида ҳам бу жараён давом этди. Яъни, тумандаги 20 нафар кўзи ожиз фуқароларни маънан қўллаб-қувватлаш, моддий кўмак бериш мақсадида уларга ҳам совғалар топширилди. Тадбир сўнгида уларнинг барчаси бугунидан мамнунлигини шукроналик билан ифода этдилар.