Хива шаҳрида аҳолини рўйхатга олишга...

Хива шаҳрида аҳолини рўйхатга олишга кенг қамровли
тайёргарлик кўрилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилнинг 11 ноябрдаги 710-сонли қарорига биноан 2021 йилда республиканинг 4 та ҳудуди, шу жумладан, Хива шаҳрида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилиши белгиланган. Бугун 4 февраль куни шаҳар ҳокимлигида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик ишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари М.Ж.Зиёдуллаев, шаҳар ҳокими Т.Давлетов, вилоят статистика бошқармаси бошлиғи А.Ўтамуратов,шаҳар идора ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этган ушбу йиғилишда шу кунгача шаҳарда тадбирга тайёргарлик доирасида аниқланган камчиликлар ва уларнинг ечими бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Хусусан, шаҳарда доимий яшовчи 93 332 нафар аҳолининг рўйхатда турган манзили бўйича маҳаллалар кесимида аниқ рўйхатини шакллантириш (шаҳар ИИБ), мавжуд 2986 та рақамланмаган хонадонларни рақамлаш ва картографик хариталарни қайта ишлаб чиқиш (кадастр бўлими), рўйхатга олиш мақсадида ташкил қилинадиган 9 та участка,44 та инструкторлик участкаларида зарур шарт-шароитларни яратиш, шаҳарнинг марказий кўчаларига тадбирни тарғибот қилувчи баннерларни, видеомониторларга роликларни жойлаштириш (шаҳар ҳокимлиги) каби вазифаларни қисқа фурсатда бажариш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари