Холидан хабар олинди
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг яшаш шароити ўрганилди.
Хотин-қизлар қўмитаси вакили Н.Тошпўлатова, туман ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Худайберганова Қўшкўпир тумани "Ифтиҳор" маҳалласида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар билан учрашиб, уларнинг холидан хабар олди.
Шунингдек, уларнинг яшаш шароити ва оилавий ахволи ҳам ўрганилди. Ўрганиш давомида бир қатор вазифалар белгилаб олиниб, ижроси юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати